Хоразмлик 3 тижоратчи жазо муддатида сохта директорлар номидан фирмаларини бошқариб, 500 млн сўмни ўзлаштириб юборишди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Ш. Худойберганов, Х. Ўразметов, А. Сапарбоевлар 2012 йилда молиявий қонунбузарликлари учун жавобгарликка тортилиб, раҳбарлик лавозимларини эгаллашдан четлаштирилган эди.

Шунга қарамай, улар фирмаларига сохта директорлар тайинлаб, амалда ўзлари барча ишларни юритишда давом этганлар. Шу тариқа жиноий гуруҳ аъзолари ўзларига тегишли “Гурлан универсал савдо комплекси”да 2012 йилда 153та, 2013 йилда 176та, 2014 йилда 318та турғун савдо шохобчаларини ижарага беришган. Улардан олинган 377 млн сўмдан ортиқ ижара ҳақлари кирим қилинмаган. Бунинг натижасида 195 млн сўмдан ортиқ солиқ тўловалри амалга оширилмаган.

ДСИ текшируви чоғида бу ҳуқуқбузарликлар фош қилиниб, уларга қайтадан, бу сафар оғирроқ жазо тайинланди.