“Яккасарой” технобоғида тадбиркорларга шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.
Парк Тошкент ҳокимининг қарорига биноан 2013 йилда Текстилькомбинати ўрнида ташкил этилган эди.
Айни пайтда унинг ҳудудидаги хоналар тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб келинмоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 205тага етди. Корхона ҳудудида 5 713 иш ўрни яратилди.
Ушбу корхона фаолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида раҳбарият ОАВ билан учрашув ташкил этишга қарор қилди. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилди.