Алина Кабаева анчагина вазн ташлаган ҳолда намоён бўлди

Жамият 24 Сентябрь 2015 6996

Россияда янги очилган “Матч ТВ” спорт телеканалининг бош продюсери Тина Канделаки таниқли гимнастикачи Алина Кабаева билан бирга тушган фотосуратларини чоп этди. Фотосуратлар фойдаланувчиларни анча ҳайратлантирди, чунки унда Кабаева анчагина вазн ташлаган ҳолда акс этган.

Суратлардан кўринишича, Кабаева “Матч ТВ” телеканали учун реклама роликларини суратга олиш жараёнида иштирок этган. Янги телеканал 1 ноябрдан бошлаб эфирга узатилади. “Суратга олиш жуда соз чиқди! Дастлабки натижаларни 25 сентябрда реклама берувчиларга кўрсатамиз”, деб изоҳ берди суратларнинг бирига Канделаки.

Суратларда Кабаева спорт кийимида бўлиб, у рекламаларда бадиий гимнастикадан бир нечта ҳаракатларни бажариб бергани тахмин қилинмоқда. Бироқ энг қизиғи, олимпия чемпионининг ташқи кўриниши охирги ойларда анчагина ўзгарди. Баҳорда ўтказилган тадбирда Алина анчагина вазн йиққан ҳолда намоён бўлганди. Бироқ ҳозирги суратларни кўриб Кабаева аввалги спорт формасига келибди, деб бемалол айтиш мумкин.

Маълумот учун, 32 ёшли Алина Кабаева ўзининг спорт фаолиятини расман 2008 йилда якунлаган. У фаолияти давомида бадиий гимнастика бўйича 4 карра Европа чемпиони, жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлган. Кабаева Сиднейдаги Олимпиадада бронза медаль ва Афинадаги Олимпиадада олтин медални қўлга киритган. Россиянинг 6 карра мутлақ чемпиони ҳисобланади.

Кабаева спорт фаолиятини якунлагандан кейин Давлат думасининг бешинчи (2007-2011 й.й.) ва олтинчи чақириғида “Единая Россия” партиясининг депутати бўлган, Думанинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича қўмитасида ишлаган. Кабаева айни пайтда “Национальная Медиа Группа” холдингининг директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар