Ангрен халқ таълими ходимаси бола асраб олишда ёрдам сўраб келганлардан 400 доллар пул тама қилди

Жамият 24 Сентябрь 2015 1975

Ангрен халқ таълими ходимаси бола асраб олишда ёрдам сўраб келганлардан 400 доллар пул тама қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, Гулида Эгамова шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида шўъба мудири бўлиб ишлаб келаётган эди. Бир куни унинг ҳузурига Ф. Анортоева исмли аёл келиб, дугонасининг боласини асраб олмоқчи эканлигини тушунтирди ва ҳуқуқий маслаҳат сўради.
Аммо Эгамова ҳуқуқий маслаҳат бериш ўрнига 400 долларга ҳамма ишни “битириб” беришини айтди. Унинг талаби ноқонуний эканлигини тушунган Анортоева тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Натижада Эгамова 400 доллар олаётганида жиноят устида қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар