Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган Мадриднинг “Реал”и ва Бильбаонинг “Атлетик”и ўртасидаги учрашувда мадридликлар Бенземанинг дубли эвазига меҳмонда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мусобақа жадвалида ўзларининг азалий рақиблари “Барселона”дан ўтиб кетишди.

Мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема дубль қайд қилиб, учрашувнинг қаҳрамонига айланди. “Атлетик” сафида Сабин битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бу гол “Реал”нинг ушбу мавсумда ўтказиб юборган илк тўпи бўлди.

Шу тариқа “Реал” 5 та турдан кейин 13 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 2-ўринда шу турда “Барселона”ни тор-мор этиб, 13 очко тўплаган “Сельта”, 3- ва 4-ўринда эса “Барселона” ва “Атлетико” бормоқда.

Атлетик Б – Реал Мадрид – 1:2
Голлар: Бензема, 19 (0:1); Сабин, 67 (1:1); Бензема, 70 (1:2).