Боланинг омадга эришишига ҳалақит қилувчи тарбиядаги 7 та хато

Жамият 24 Сентябрь 2015 10028

Етакчилик бўйича мутахассис, психология бўйича энг сара китоблар муаллифи Тим Элмор тадқиқотлари орқали ота-оналарнинг оддий хатоларини аниқлади. Аён бўлишича, бундай тарбия орқали болаларда ўз-ўзига ишончсизлик пайдо бўлади ва шахсий ҳаётда ҳамда иш фаолиятида муваффақиятга эришиш имкониятини чеклайди.

Ота-оналарга тарбияда хатоликка йўл қўймасликлари учун Элморнинг ушбу мақоласи билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

1. Фарзандимизни таваккал қилишига қўйиб бермайман

Биз ҳар қадамда хавф бўлган замонавий ҳаётда яшаймиз. “Эҳтиёткорлик ҳаммасидан муҳим” фикри фарзандимизни йўқотиб қўйиш қўрқувини янада орттиради, шунинг учун биз уни чексиз меҳримиз туфайли ҳимоя қиламиз. Европа психологларининг аниқлашича: агар болалар кўчада ўйнамаса, ўзи йиқилиб, туриб юрмаса, катта бўлгач, улар турли фобиялар билан оғрийди.

Бола йиқилиш норма эканлигини англаши учун бир неча бор йиқилиши лозим. Ўсмирлар эса ҳиссий етилиб, узоқ давом этадиган муносабатларга тайёр бўлиши учун жанжаллашиб, биринчи муҳаббатини йўқотиш азобини чекиши керак.

Ота-она фарзандидан таваккал қилиш имкониятини олиб қолиши билан уларда такаббурлик, манманлик ва ўз-ўзига паст баҳо беришни шакллантиради.

2. Биз жуда тез ёрдамга шошиламиз

Ҳозирги ёш авлодда 30 йил олдинги болаларга хос бўлган баъзи сифатлар ривожланмаган. Фарзандимиз қийналиб қолганда тез ёрдамга келиш ва унга ҳаддан ортиқ меҳр бериш билан биз уларнинг қийин вазиятларда ечим топиш хусусиятини сўндирамиз.

Эртами-кечми болалар кимдир уларни доим қутқаришига ўрганиб қолишади: “Агар хато қилсам ёки мақсадимга эришолмасам, катталар вазиятни тўғирлайди”. Аммо аслида катталар дунёси бутунлай бошқача қурилган.

Бундай тарбия таъсирида болаларингиз катталарнинг мураккаб оламига лаёқатсиз бўлиб ўсмоқда.

3. Биз уни жуда мақтаб юборамиз

Ўз-ўзига баҳо беришни ошириш ҳаракати ҳали беби-бумерлар даврида бошланган, 1980 йилларда эса у мактабда илдиз отди. “Ҳар бир иштирокчи кубокни қўлга киритади” қоидаси болага ўзини алоҳидадек ҳис қилишга ёрдам беради. Бироқ замонавий психологларнинг фикрича, бу метод ноаниқ натижаларга олиб келади.

Бироз вақт ўтгач, бола уни ота-онасидан бошқа ҳеч ким ажойиб, деб ҳисобламаётганини сезади. Шунда бола ота-онасининг холислигига шубҳаланади. У мақтов олаётганидан хурсанд бўлади, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини англайди.

Бундай бола вақт ўтиши билан ноқулай вазиятдан чиқиш учун муттаҳамлик қилишни, бўрттириб алдашни бошлайди. Чунки у шунчаки қийинчиликлар билан тўқнашишга мослашмаган.

4. Яхши хулқ-атворнинг гуноҳкорлик ҳиссини ёпиб кетишига йўл қўйиб берамиз

Болангиз сизни доим яхши кўриши шарт эмас. У ҳаётда кўп қийинчиликларни енгиб ўтиши лозим, аммо бунда унга эркатойлик ҳалақит беради. Шунинг учун фарзандингизга “йўқ” ва “ҳозир эмас” дейишни билинг, шундагина улар ўз хоҳишлари ва эҳтиёжлари учун курашишни ўрганишади. Агар оилада бир нечта фарзанд бўлса, ота-она бир фарзандни тақдирлаб, қолганини ажратиб қўйишни ҳақиқатдан эмас, дея баҳолашади. Аммо ҳаммасини бир хил вақтда рағбатлантириш амалда ҳаётга тўғри келмайди. Бундай ҳаракатлар билан биз муваффақият ҳаракатчанлик ва яхши амалларга боғлиқ эканлигини болаларга намойиш қилиш имкониятини ўтказиб юборамиз.

Эндидан болаларни савдо марказларига олиб боришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар сизнинг муносабатингиз фақат моддий рағбатлар билан боғлиқ бўлса, бола ҳеч қандай ички турткини ҳам, муҳаббатни ҳам ҳис қилмайди.

5. Ўтмишимизда қилган хатоларимиз билан ўртоқлашмаймиз

Вақти келиб, ҳар қандай ўсмир ўзи қанот ёзиб, ҳаракат қилишни истайди. Шунда катталар унга йўл очиб, рухсат беришлари лозим. Аммо бу ота-онанинг боласи учун ҳали нотаниш бўлган нарса ва ҳодисаларда унга йўл кўрсатиб юбориши мумкин эмаслигини англатмайди. Шундай экан, азиз ота-оналар фарзандингизнинг ёшида қилган хатоларингиз тўғрисида гапириб беринг. Аммо суҳбатингиз панд-насиҳатга айланиб кетмасин.

Болалар кўнгилсизликлар билан юзма-юз келишга тайёр бўлишлари ва қабул қилган қарорларининг натижасига жавоб беришлари лозим.

Уларникига ўхшаш вазият билан тўқнаш келганингизда ўзингизни қандай ҳис қилганингиз, қандай чоралар кўрганингиз ва бундан нималарни ўрганганингизни айтиб беринг.

6. Биз интеллект ва қобилиятни вояга етганлик билан адаштирамиз

Интеллект кўпинча боланинг камолот даражаси маъносида қўлланилади. Бундай вазиятларда баъзи ота-оналар ақлли бола ҳақиқий ҳаётга тайёр деб ўйлашади. Аммо бу нотўғри. Масалан, баъзи профессионал спортчилар ёки Голливуд юлдузлари жуда қобилиятли бўлишса-да, оммавий жанжалларга тушиб қолишади.

Фарзандингизни ҳар соҳада қобилиятли, деб ўйламанг.

Болага қачон қандайдир аниқ эркинлик беришнинг мукаммал “жавобгарлик ёши” ёки қўлланмаси мавжуд эмас.

Аммо яхши қоида бор – фарзандингиз ёшидаги бошқа болаларни кузатиш. Фарзандингизнинг тенгдошлари ўзини анча мустақил эплаётган бўлса, балки, сизнинг ўзингиз кичкинтойингиздаги мустақилликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётгандирсиз.

7. Фарзандимизга ўргатаётган нарсамизга ўзимиз амал қилмаймиз

Ота-она сифатида фарзандимизга тилаётган ҳаётни аввал ўзимиз яратиб олишимиз, унга намуна қилиб кўрсатишимиз зарур. Ҳозир оиланинг етакчиси айнан бизмиз, шунинг учун атрофдагиларга бўлган муносабатимизда ҳақиқатни сақлаб туришимиз керак. Қилаётган ишларингизни, ҳатто, майдасини ҳам назорат қилинг, чунки сизни фарзандингиз кузатиб турибди.

Агар сиз қоидаларга амал қилмасангиз, фарзандингиз ҳам уларга бўйсунмайди. Бошқаларга кўнгилдан ёрдам бериш нима эканлигини болангизга кўрсатинг. Атрофингизни ва инсонларни яхшилашга ҳаракат қилинг, шунда фарзандингиз ҳам худди шу йўлни тутади.

Манба: Xabardor.uz

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар