KUN.UZ дайжести: 24 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Жаҳон 24 Сентябрь 2015 5254

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ямандаги масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилаётган вақтда теракт содир этилди>>

Бугун, 24 сентябрь тонгида Яман пойтахти Сано шаҳридаги масжидлардан бирида теракт содир этилди ва камида 15 киши ҳалок бўлди.

Суриялик муҳожир ҳақида Россия матбуотида тарқатилган маълумотлар ёлғон бўлиб чиқди>>

Бугун Россиянинг интернет нашрларида Венгрияда мухбир аёл томонидан чалиб йиқитилган суриялик қочқиннинг “ал-Қоида” жангчиси бўлиб чиққанлиги ҳақида ёлғон ахборот кенг тарқатилди.

Bloomberg: Россия коалициядан мустақил равишда ИШИДга авиазарбалар бериши мумкин>>

Агар АҚШ иттифоқ таркибига Сурия президенти Башар Асадни олмаса, Россия ИШИДга халқаро коалиция билан ҳаракатларини мувофиқлаштирмаган ҳолда авиазарбалар беришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Рамзон Қодиров Маккадаги тиқилинчни ҳам фожиа, ҳам Тангрининг инъоми деб атади>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Маккада 24 сентябрда ҳаж пайтида юз берган тиқилинчни “Тангрининг катта инъоми” деб атади. Қодиров бундай фикрни “Русская служба новостей” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Volkswagen раҳбарининг ўрнига Porsche ёки BMW топ-менежерлари келиши мумкин>>

Истеъфога кетган Volkswagen автоконцерни раҳбари Мартин Винтеркорннинг ўрнини Porsche раҳбари Маттиас Мюллер ёки ҳозирда Volkswagen’нинг енгил автомобиллар бўлимига раҳбарлик қилувчи, BMW’нинг собиқ топ-менежери Герберт Дисс келиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Патриарх Кирилл: Москва мусулмонларга биродарларча муносабатда бўлади>>

Патриарх Кирилл биргина Москванинг ўзи ислом давлатларидан бутун Ғарбий Европа қабул қилаётгандан кўпроқ қочқинларни қабул қилади, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бригада” сериалида суратга тушган актёр 280 кг “спайс” сақлагани учун ҳибсга олинди>>

“Бригада” сериалида суратга тушган актёр Дмитрий Гуменецкий бир килограммдан қилиб пакетларга жойлаштирилган 280 кг “спайс” – кайф берувчи синтетик концентратни сақлагани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Россия Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизматига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Суриядаги Россия самолётлари “ИШИД” позицияларига зарбалар берди>>

Сурия ҳукумат қўшинлари Россиянинг самолётларидан “ИШИД” террорчилик ташкилоти позицияларига авиазарбалар беришда фойдаландилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича Сурия марказида маълум қилинди.

Роспотребнадзор 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь маҳсулотлари сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади>>

Россия Федерацияси санитария-эпидемиология хизмати (Роспотребнадзор) 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ичимликларини сотишни тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда федерал хизмат хабар қилди.

Пеле: Суарезнинг иши Костанинг ишидан ёмондир>>

Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле форвард Диего Костанинг АПЛ 6-туридаги хатти-ҳаракатларига баҳо берди.

Ўзбекистонлик наркокурьер Россияга ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилди>>

Домодедово аэропортида ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

АҚШда мусулмон ота-оналар Қурбон ҳайити куни мактабни ёпишни талаб қилишди>>

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Жерси-Сити шаҳрида бир гуруҳ мусулмон ота-оналар мактаб йиғилишида раҳбариятдан 24 сентябрь куни нишонланувчи Қурбон ҳайити куни мактабни ёпишни талаб қилиб чиқишди. Маъмурият уларнинг талабини қисман қондирди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.

Тожикистонда жодугарларни 7 йилга қамаш таклиф қилинди>>

Тожикистон ҳукумати жиноий кодексга киритишни таклиф қилган ўзгартиш ва қўшимчалар фолбинлик ва сеҳр-жоду билан шуғулланувчиларга нисбатан кўриладиган чораларнинг қаттиқлашувига олиб келди. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар