Маккадаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 700 нафардан ошди

Жаҳон 24 Сентябрь 2015 5629

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 717 кишига етди, жароҳатланганлар эса 805 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси бошқармаси.
Маълумотларга кўра, ҳожиларнинг Мино водийсида жойлашган Жамарот - Шайтонга тош отадиган жойга олиб борувчи ва ундан қайтадиган йўлида тирбандлик вужудга келган.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита жабр кўрганлар ичида ўзбекистонликлар йўқ эканини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар