АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путиннинг Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида учрашувига Россия ташаббус билдирди, деб хабар бермоқда Оқ уй вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.      

Вакилнинг айтишича, айнан Россия икки давлат етакчисининг учрашуви ташаббуси билан чиқди.

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Обама билан учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлаган эди.