Ўзбекистон террорчиликка қарши кураш тайёргарликларини кучайтирмоқда

Ўзбекистон 24 Сентябрь 2015 4734

Ўзбекистон раҳбарияти террорчиликка қарши кураш чора-тадбирларини кучайтирмоқда. Жумладан, 4 сентябрь куни милиция Тошкентда террорчиларга қарши курашиш бўйича махсус ўқувлар ўтказгани хабар қилинди.

Шу куннинг ўзида Наманган вилоятида чегарачилар Қирғизистон ҳудудидан экстремистик материаллар олиб киришга ҳаракат қилган шахсни қўлга олишди.

“Тошкентликлар террорчилик актлари нима эканлигини яхши билади, - деди ИИВ вакили Самвел Петросян. – Эктремистлар бомбалари 1999 ва 2004 йилларда шаҳримизни ларзага солган эди”.

“Террорчилар янгидан янги усуллар ўйлаб топмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса улардан бир қадам олдинда юриши лозим”, - қўшимча қилди у.

Ушбу машғулотларда, таъкидланишича, ИИВ тез таъсир гуруҳи, оддий милициячилар, ўт ўчирувчилар ва парамедиклар иштирок этган.

Кўпроқ янгиликлар