Ўзбекистонда янги кўмир кони разведкаси якунланмоқда

Ўзбекистон 24 Сентябрь 2015 2835

“Ўзбеккўмир” давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда 2015 йил охирига қадар Водил кўмир конидаги геологик разведка ишларини якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sputnik агентлиги корхона вакилларининг сўзларига таянган ҳолда.

Янги кон Фарғона шаҳридан 24 км нарироқда аниқланди. Мутахассислар уни ўрганишни якунламоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, у ердаги кўмир захиралари 117 млн тоннани ташкил қилади.

Шу билан бирга, кон ер остида жойлашгани унда ишлар олиб боришни қийинлаштиради. Шунга қарамай, ушбу конни ишга солиш натижасида кўмирни чет элга экспорт қилиш имконияти туғилиши айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар