Ўзбекистонлик режиссёрларнинг сараси ҳам олқиш ололмади

Маданият 24 Сентябрь 2015 7372

Darakchi.uz сайти анъанавий равишда шоу-бизнес соҳасида сўровнома ўтказишда давом этмоқда. Бу ҳафта сўровноманинг асосий мавзуси ўзбекистонлик режиссёрлар бўлди.
Сўровномада иштирок этган мухлислар номлари таклиф этилган режиссёрларнинг аксариятига салбий фикр билдиришди, уларнинг “дипломи йўқлиги” ва “жаҳон киноси даражасига чиқа олмагани”ни эътироф этишди. Шунга қарамай, улар орасидан бошқаларидан бирмунча ажралиб турадиган, нисбатан қўлга илинарли кинолар ишлаб чиқарувчи бир гуруҳи овоз тўплашга муваффақ бўлди. Натижада қуйидаги тартибдаги рейтинг тузилди:

1. Зулфиқор Мусоқов.


2. Ҳилол Насимов.


3. Аюб Шаҳобиддинов.


4. Рустам Саъдиев.


5. Ёлқин Тўйчиев.


6. Фаррух Соипов.

7. Жаҳонгир Аҳмедов.

Кўпроқ янгиликлар