Патриарх Кирилл: Москва мусулмонларга биродарларча муносабатда бўлади

Жаҳон 24 Сентябрь 2015 1951

Патриарх Кирилл биргина Москванинг ўзи ислом давлатларидан бутун Ғарбий Европа қабул қилаётгандан кўпроқ қочқинларни қабул қилади, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Ўз ҳудудида қочқинларнинг пайдо бўлганидан асабийлашаётган Ғарбдан фарқли равишда, биз Москванинг ўзида ҳозир бутун Европа қабул қилаётгандан кўра анча кўпроқ мусулмонларни қабул қиламиз. Бироқ буни дунёда ҳеч ким билмайди, чунки бизда ҳеч қандай саросима, полиция, ҳеч қандай кўзни ачиштирувчи газлар, тўқнашувлар йўқ”, деб айтди патриарх Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашуви давомида.

“Бизда православлар мусулмонларга ҳурмат билан, сабр-тоқатлик ва биродарларча муносабатда бўлиши учун муҳит яратилади”, деб таъкидлаб ўтди патриарх Кирилл.

Рус патриархи “Россия динлараро низолар ҳақиқатда йўқ бўлган ноёб давлатдир” деб айтди.

Кўпроқ янгиликлар