Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг АҚШ президенти Барак Обама билан учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Газета.Ru” нашри.

Учрашув 28 сентябрга белгиланди. Президентларнинг музокаралари БМТ Бош ассамблеяси сессияси давомида бўлиб ўтади.

Шу куни Путин Бош ассамблеяда нутқ сўзлайди ва БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашади ва бошқа тадбирларда иштирок этади. Путин Обама билан учрашишдан олдин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ҳам учрашади.