Porsche компаниясининг бош директори Маттиас Мюллер Volkswagen’нинг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.

Мюллер номзоди Volkswagen кузатув кенгашининг йиғилишида тасдиқланди.

Куни-кеча Volkswagen раҳбари Мартин Винтеркорн компаниянинг дизель автомобиллари ташқарига чиқарадиган ишланган газлар билан боғлиқ можаро авж олгандан кейин истеъфога кетганди.

Бир қатор манбаларнинг таъкидлашича, Volkswagen AG автоконцерни Audi ва Porsche’нинг бир неча нафар топ-менежерлари ҳамда АҚШдаги бўлинмасининг раҳбарини ишдан бўшатмоқчи.