Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳайит намози адо этилди

Жамият 24 Сентябрь 2015 3974

Бугун эрта тонгдан муборак Қурбон ҳайити эзгулик, меҳр - оқибат, шукроналик байрами сифатида қарши олинди.
Маҳаллалар, гузар ва кўчаларда саҳардан байрамга тараддуд ишлари бошланди. Юлдузлар ҳали самони тарк этмай эшик - дарвозалар очилди. Онахонлар, келин- қизлар хонадонлар олдига сув сепиб, супуриб сидириб, кўчаларга файз бағишладилар. Барча мўмин мусулмонлар ҳайит намозини ўқиш учун жоме масжидлари сари йўл олди.
Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди ҳам узоқ яқиндан келган намозхондлар билан гавжум бўлди. Намоз бошланиши олдидан масжид имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли қутлуғ Қурбон ҳайитининг файзу баракоти, юртимизда ислом маданияти ва қадрятларига берилаётган эътибор, бебаҳо неъмат - тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти ҳақида амру маъруф қилди. Шундан сўнг Қурбон ҳайити намози адо этилди. Жамоат дуога қўл очар экан, бугунги кунлар учун шукроналик билдирилиб, муқаддас Ватанимиз, қалби эъзгуликка тўла халқимиз ҳаққига дуолар қилинди.
Намоздан сўнг юртдошларимиз юзда табассум билан байрам билан бир бирларини қутлашди. Қутлуғ айём шукуҳи юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати / Muxlis.uz

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар