Сурия ҳукумат қўшинлари Россиянинг самолётларидан “ИШИД” террорчилик ташкилоти позицияларига авиазарбалар беришда фойдаландилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича Сурия марказида маълум қилинди.

Марказ маълумотларига кўра, бу ҳафтада авиазарбалар Алеппо вилоятининг шарқида жойлашган Квейрис авиабазаси атрофидаги ҳудудларга берилди. Жангарилар томонидан ўраб олинган авиабазани қамалдан чиқариш бўйича операция ердаги қўшинларнинг кўмагида олиб борилди.

Маълум қилинишича, Россия самолётларини суриялик учувчилар бошқаришган.