Тожикистон ҳукумати жиноий кодексга киритишни таклиф қилган ўзгартиш ва қўшимчалар фолбинлик ва сеҳр-жоду билан шуғулланувчиларга нисбатан кўриладиган чораларнинг қаттиқлашувига олиб келди. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Илгари бундай фаолият билан шуғулланувчилар жаримага тортиларди. Эндиликда фолбинлар, агар ўзгартиш ва қўшимчалар тасдиқланса, 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлади.

2008 йилги ўзгартишга кўра, жарима миқдори 200 доллар қилиб белгиланган эди. Шундан кейин ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фолбинлар кейинги сафар бу жариманинг икки баробари миқдорида пул тўлашга мажбур бўлар эди.

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига қараганда, мамлакатда 5 минг фолбин ва сеҳргарлар бор. Уларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида деярли 10 йилдан буён рейдлар ўтказиб келинмоқда.