Франциянинг Тулуза шаҳрида яшовчи аёл тунги пайт турли шошилинч хизматларига 626 марта қўнғироқ қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда europe1.fr нашри.

Аёл энг кўп шаҳарнинг қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. 54 ёшли аёл бу хизматга 600 марта телефон қилиб, операторларга унинг муаммоси нимадан иборатлигини тушунтира олмаган.

Номаълум аёлдан шундай катта миқдорда қўнғироқ қилингани Тулуза полициясини қизиқтириб қолди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари аёл руҳий касалликка эгалигини аниқладилар.

Аёлнинг бундай йўл тутишига айнан унинг руҳий касаллиги сабаб бўлган. Полициячилар аёл мажбурий даволашга юборилиши мумкинлигини айтишмоқда.