Vertu компанияси нафақат тезкор процессор, балки катталаштирилган экранга эга Signature Touch смартфонларининг янги намунасини тақдим этди. Бу ҳақда компания хабар тарқатди.

Смартфонда 8 турдаги, жумладан, тимсоҳ, йирик калтакесаклар ёки бузоқ териси билан безак берилган, корпуси титан, экрани эса мустаҳкамлиги бўйича олмос ва яна бир неча бирикмалардан кейинги ўринда турувчи ёқутдан тайёрланган намуналари тақдим этилди.

Мазкур компания маҳсулотларининг ўзига хослиги шундаки, харидорни ахборот билан таъминлаш ва унинг хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатиш ҳар бир мижоз учун алоҳида ходим бириктирилади. Масалан, Vertu Concierge хизматида харидор мулоқот ва телефон орқали буюртмалар учун шахсий ёрдамчисини танлайди.

2015 йилда ишлаб чиқарилган Signature Touch смартфони экранининг диагонали 5,2 дюйм (13,2 см). 21 мегапикселли асосий фотокамерасида 4К видеотасвирларини олиш мумкин, олд камера эса 2,1 мегапиксел.

Унга Qualcomm`нинг 64 разряд, 8 ядроли Snapdragon 810 процессори ўрнатилган. 4 гигабайт оператив хотира эса Signature Touch`нинг янада тезроқ ишлашига хизмат қилади. Ускуна замонавий Android 5.1 Lolipop операцион системаси асосида ишлаб, унга Vertu ва iOS ўртасида маълумотлар узатишни таъминловчи Vertu Sync хизмати ўрнатилган.