“Лукойл” Ўзбекистондаги инвестицияларини камайтиришни режалаштирмаяпти

Иқтисодиёт 25 Сентябрь 2015 1588

Россиянинг “Лукойл” нефть-газ компанияси Ўзбекистондаги инвестицион дастурга ўзгартириш киритишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда компания президенти ўринбосари Анатолий Москаленко айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистон нефть-газ соҳасининг ривожланишига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда.
“Ўзбекистон бўйича режаларимиз ўзгаргани йўқ, - деди у конференциядаги чиқишида.–

2020 йил охирига қадар режалаштирилган дастурлар амалга оширилади. Компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга 1.5 млрд доллар киритмоқчи, бу сон бозор шароитига қараб яна ўсиши мумкин”.

Кўпроқ янгиликлар