ICT WEEK Uzbekistan-2015 ҳафталиги доирасида 2015 йилнинг 16 сентябрида Самарқанд шаҳрида “АКТ ва туризм” конференцияси бўлиб ўтган эди. “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикасидаги тарихий ва маданий ёдгорликлар, шунингдек, жамоат ва фаол сайёҳлик объектлари ҳудудларида симсиз радиоалоқа тармоқларини ташкил этиш лойиҳасини ривожлантириш режасини намойиш қилди.

2014 йилда “Ўзбектелеком” Хоразм вилоятининг тарихий музей-шаҳри “Ичан Қалъа”да оптик алоқа каналларини ташкил этиш ва мувофиқ радиоускуналарини ўрнатиш йўли билан абонентларни симсиз радиоуланиш тест зоналарини фойдаланишга топширишни амалга оширган эди. Симсиз Wi-Fi-тармоғини тестдан ўтказиш учун фойдаланишга топшириш натижаси бўйича, Ўзбекистон меҳмонлари ва аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, компания томонидан Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг тарихий ва маданий мерос объектлари, шунингдек, туристик зоналари, меҳмонхона, аеропорт ва вокзаллари тармоқларида симсиз Wi-Fi тармоғини тижорат қурилиши бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Бугунги кунда “Ўзбектелеком” томонидан Wi-Fi технологияси бўйича Интернет тармоғига уланишни тақдим этадиган ускуналарни барча монтаж қилиш ва созлаш ишлари якунига етказилди, шунингдек, Интернет хизматидан фойдаланиш учун олдиндан тўлов карталари чиқарилган.
Мазкур карталарга эга кишилар “Ўзбектелеком” АК Wi-Fi тармоқлари ўрнатилган барча объектларда интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлади. Абонент Хивадан карта сотиб олиб, ундан Термиз ёки Шаҳрисабзда фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда “Ўзбектелеком” Wi-Fi тармоғи қоплаш зонаси ўзида 27та объектни жамлаган:

Хоразм вилояти: “Ичан Қалъа” музейи, Урганч шаҳри аеропорти, Урганч шаҳри марказий темир йўл вокзали;
Қашқадарёвилояти: Қарши шаҳри аеропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Ал Жарроҳ” мажмуаси, Қарши шаҳр ўлкашунослик музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Даорус-Саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;
Сурхондарё вилояти: Термиз аеропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ат-Термизий авлиё ота” тарихий мажмуаси;
Тошкент вилояти: Chinara’s ресторани, “Хумсон” дам олиш зонаси, “Арчазор” дам олиш зонаси, “Хўжакент” дам олиш зонаси, “Янгиобод Чотқол Марвариди” дам олиш зонаси, “Кумушкон” дам олиш зонаси, “Горняк” НКМК дам олиш зонаси, “Кичик Чимён” дам олиш зонаси, Чимён Осма (канат)-суянчиқли табиий чегара йўли.

Тариф режаларига мувофиқ Интернет тармоғига уланишнинг энг паст тезлиги 4 Мбит/с.ни ташкил этади. Фойдаланувчиларга беш турдаги 4500дан 25000 сўмгача номиналли, киритилган трафиги 150дан 2500 Мбайтгача ҳажмли карточкалар тақдим этилади. Интернет тармоғи трафиги ва “Tas-IX” киритилган трафик ҳажмига киради. Карточканинг фаоллаштирилганидан кейин амал қилиш муддати 30 кунни ташкил этади.

Мазкур лойиҳани ривожлантириш учун “Ўзбектелеком” АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбектуризм” Миллий компанияси билан ҳамкорликда 2015-2016 йилларда Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда Wi-Fi зоналарини ишга туширади.
Ушбу рўйхатга қуйидаги объектлар киритилади:

Бухоро вилояти: Бухоро шаҳридаги аэропорт ва темир йўл вокзали, “Пойи Калон” комплекси, «Лаби ҳовуз» ансамбли, “Тоқи Саррофон” комплекси, “Тоқи Телпакфурушон” комплекси, “Тоқи Заргарон” комплекси, Абу Али ибн Сино ҳиёбони, “Арк” қалъаси, “Ситораи Моҳи Хоса” саройи, “Баҳовуддин Нақшбандий” мақбараси.

Самарқанд вилояти: Самарқанд аэропорти ва вокзали, “Сиёб” бозори, “Афросиёб” музейи, Амир Темур мақбараси, “Регистон” майдони, “Шоҳи Зинда” комплекси, Имом ал Бухорий комплекси, Биби Хоним мақбараси, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, Хўжа Аҳрор Валий комплекси, Ҳазрати Ҳизр мадрасаси.

Тошкент шаҳрида: Амир Темур майдони, Темурийлар тарихи давлат музейи, Давлат амалий санъат музейи, Тошкент шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ҳайвонот боғи, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Мирзо Улуғдек номидаги истироҳат боғи, Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ва 4та ресторан.
Ҳаммаси бўлиб, Ўзбекистоннинг 40та тарихий ва маданий мероси ҳамда фаол сайёҳлик объекти юқори тезликдаги симсиз интернет тармоғига уланади.