Россия федерал миграция хизмати қонунчиликни бузганликда айбланган 1.5 млн чет эл фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди. Шулардан 500 нафари Россияга бошқа ҳеч қачон кира олмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Тақиқ муддатлари 3, 5 ва 10 йилларни ташкил қилади. Айрим ҳолларда суд депортация қилинадиган одамларни вақтинчалик сақланиш биноларига жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилиши ҳам мумкин. Бундай бинолар мамлакатнинг 77 субъектида бор.