Airbus ёнаётган двигатель билан Бали аэропортига қўнди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 1757

Австралиянинг Перта шаҳридан Гонгконгга парвоз қилаётган Cathay Pacific авиакомпаниясига тегишли A330 самолёти двигателлардан бирида юзага келган ёнғин сабабли 25 сентябрь куни Индонезиянинг Бали оролида жойлашган Денпасар халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Бу ҳақда Гонгконгнинг Cathay Pacific авиакомпаниясига асосланиб РИА “Новости” агентлиги хабар тарқатди.
Ҳодиса вақтида самолёт бортида 251 йўловчи бўлган.
“Двигатель носоз бўлгани сабабли фавқулодда қўнишни амалга ошириш зарурияти туғилди. Самолёт Денпасар аэропортига муваффақиятли қўндирилди”, - дея 9News телеканали авиакомпания хабаридан иқтибос келтирди.

Учиш-қўниш йўлагида самолётни ёнғин хавфсизлиги жамоаси кутиб олди. Йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жароҳатланмаган.
Авиакомпания ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар