АҚШ ва Австралиянинг Малайзиядаги элчихоналари ўз фуқароларини мамлакат пойтахтида теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради АР агентлиги.
АҚШ элчихонаси тарқатган мурожаатномада туристлар Куала-Лумпур марказидаги Алор кўчасига бормасликка чақирилди.

Шунга ўхшаган мурожаатнома Австралия дипломатик корпуси томонидан ҳам тарқатилди.
Мурожаатномаларда террорчилар ўз ҳаракатларини муҳим саналар билан боғлаши мумкинлиги таъкидланган ҳолда, буларнинг қайсилари эканлигини очиқ айтилмади.

Охирги 2 йилда Малайзияда ИШИДнинг 100 тарафдори қўлга олинди. Уларнинг айримлари терактларга тайёрланишда айбланмоқда.