Туркия “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашда муҳим роль ўйнашга тайёр, бироқ у ўзининг курд исёнчиларига қарши кураши тушунилишини кутиб қолмоқда. Бу ҳақда Анқарадаги юқори лавозимли манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.  

“Туркия ўзининг тажрибаси билан ғарб етакчилари билан бўлишади. У Яқин Шарқнинг террорчилик экспортчисига айланишининг олдини олиш учун қўллаб-қувватлашни кутмоқда”, деб айтди манба.

Манбанинг маълумотларига кўра, Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси саммитида баёнот билан чиқиши керак. Довудўғлу ўз нутқи давомида “баъзи давлатлар ва ташкилотларни” минтақадаги барқарорликни сақлаб қолиш учун “Курдистон ишчи партияси ва бошқа гуруҳларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши кераклигини” айтиши кутилмоқда.     

АҚШ Курдистон ишчи партиясини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди, бироқ шу билан бирга Суриядаги курд исёнчилари террорчиликка қарши курашда Вашингтоннинг муҳим иттифоқчиси сифатида кўрилади.

Курдистон ишчи партияси ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 20 июлда юз берган Суручдаги терактдан кейин кескинлашиб кетди. Курдистон ишчи партияси жангарилари Туркия ҳукуматини “ИШИД” жангариларига кўмак беришда айблаб келадилар.