Эрон ядровий дастур бўйича келишувни амалга оширганидан сўнг музлатилган ҳисобларида бўлган 50 млрд доллар пулини олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Sun-Sentinel’даги мақоласида АҚШ молия вазирининг террорчилик ва молиявий разведкага қарши кураш бўйича ўринбосари Адам Зубин маълумот берди.

“Айрим танқидчиларнинг таъкидларига терс равишда, Эрон келишув доирасида 150 млрд доллар бонус олмайди. У ўзининг асосий мажбуриятларини бажармагунига қадар ҳеч нарса олмайди, амалга оширса эса, ўзига тегишли 50 млрд долларни олади. Бу пуллар айни пайтда Эрондан ташқаридаги музлатилган ҳисобларда турибди”, - деб ёзади Зубин.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон улкан қарзга эга бўлиб, ўз молиявий муаммоларини ҳал қилиш учун унга кўрсатилганидан 10 баробар кўпроқ маблағ керак бўлади.