Август ойида Грецияга ноқонуний йўллар билан кириб келган 107 843 киши – қочқинлар ва муҳожирлар қўлга олинган, дея хабар берди мамлакат қирғоқ ҳимояси хизмати.

Қирғоқ ҳимояси хизмат фақатгина қўлга олинган чегарабузарлар бўйича статистик маълумот юритади. 3 сентябрь куни вазирлик раҳбарияти эълон қилган рақамлар кўпроқни ташкил этади.

Бир ой ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича 890 ҳолат аниқланган. Шунингдек, август ойида Грецияга ноқонуний кириб олишни таъминловчи 53 контрабандачи қўлга олинган.
Июль ойида эса Грецияда 54899 нафар ноқонуний муҳожир ва уларни ташиш билан шуғулланган 47 киши қўлга олинган эди.

Мамлакатда йил бошидан буён ҳаммаси бўлиб 230 минг нафардан зиёд ноқонуний муҳожирлар қўлга олинган. Улар оқими июль ва август ойларида кескин ўсган.
Греция Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги Сурия, Ливия, Ироқ сингари уруш қамраб олган давлатлар билан сув орқали чегарадош бўлгани сабабли муҳожирлар оқимини тўхтатишнинг уддасидан чиқа олмаяпти.

Афинанинг фикрича, бу бутун Европанинг муаммоси бўлиб, Евроиттифоқ унинг ечимини фақатгина қитъа жанубидаги мамлакатларга ташлаб қўймаслиги лозим.