Австралияда iPhone 6s смартфони мустаҳкамликка синовлардан ўтказилди

Технология 25 Сентябрь 2015 3544

TechSmartt ва PhoneBuff каналлари янги iPhone 6s ва iPhone 6s plus смартфонларини Сиднейда сотувга чиқарилгандан кейин харид қилдилар ва мустаҳкамликка синовдан ўтказдилар.

Apple’нинг янги моделдаги смартфонлари корпуси 7000 сериядаги мустаҳкамроқ алюминий қотишмадан тайёрланган. Мисол учун, синовларда янги смартфоннинг орқа панели iPhone 6’нинг панелига нисбатан 2,66 марта кўпроқ эгилишга бардошлироқ бўлган. iPhone 6s ва iPhone 6s plus смартфонлари Apple Watch’нинг спорт моделларида ишлатилувчи Ion-X ҳимоя ойнасига эга.

TechSmartt канали уч хил синов ўтказди: чўнтакдан тушириб юбориш, гаплашаётганда тушириб юбориш ва олдинга чиқарилган қўл баландлигидан тушириб юбориш. Барча синовлар савдо марказларининг поллари устида бажарилди. iPhone 6s ҳам, iPhone 6s plus ҳам иккита дастлабки синовдан кейин катта бўлмаган шикастланишлар, тирналишлар ва синиқларга учради. Учинчи синовда, яъни олдинга чўзилган қўл баландлигидан ташланганда iPhone 6s’нинг ойнаси дарз кетди, бироқ смартфон сенсор экрани ишлаш қобилиятини сақлаб қолди.

PhoneBuff канали телефонларни дағалроқ юзаларга ташлади. У ҳам учта синов ўтказди: орқа панел, ён томон ва экран томон билан тушиш. Иккита дастлабки синовда иккала смартфон ҳам синиқлар ва тирналишларга учради, охирги синовда iPhone 6s ва iPhone 6s plus’нинг дисплейлари дарз кетди. Бу ҳолда ҳам уларнинг сенсор экранларининг ишлаш қобилияти сақланиб қолди. Синовлар натижасида смартфонларнинг ойналари мустаҳкам эмаслиги қайд қилинди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар