Ироқ пойтахтида Россия, Сурия ва Эрон мувофиқлаштирувчи ҳарбий қўмитаси тузилди, деб хабар беради Fox News.

Айтилишича, қўмита ИШИДга қарши курашаётган, Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган шиа кўнгиллиларига кўмак бериб боради.

АҚШ разведкасига маълум бўлишича, қўмита таркибида бир гуруҳ россиялик амалдорлар ҳам бор. Шунингдек, разведка амалдорларидан бири “Боғдодга ҳар тарафдан Россия ҳарбийлари келмоқда” деб хабар берди.