Чехия президенти: “Агар қочқинлар бизнинг қоидаларимизни ҳурмат қилишни исташмаса, унда ортларига қайтсинлар”

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 1432

Чехия президенти Милош Земан қочқинлар мамлакатдаги қоидаларни ҳурмат қилишлари кераклигини, акс ҳолда яхшиси уйларига қайтишлари лозимлигини айтди. Бу ҳақда Hospodarske noviny газетаси сайтида маълум қилинди.  

Земан бу ҳақда мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Вишни Лготи қишлоғига ташрифи пайтида айтди.

Земан маҳаллий аҳоли билан учрашуви пайтида қочқинлар борасида кескин фикр билдириб, “Сизларни бу ерга ҳеч ким чақирмади. Бу ерга келдингизми, унда биз сизнинг давлатингизда бўлганда амал қилганимиздек бизнинг қоидаларга амал қилинг. Агар ушбу талабимиз ёқмаётган бўлса, унда ортингизга югуринг!”, деб айтди. Унинг бу сўзлари аҳолининг қарсаклари билан қаршиланди.

Чехия президенти қочқинлар лагерига ташриф буюришдан бош тортди. “Мен хорижликларни кўргани бормайман, уларни Пражский Градга (президент қароргоҳи) расмий қабулга чақираман”, деб айтди Земан.   

Земан матбуот котиби Иржи Овчачекнинг айтишича, президент лагерга боришдан воз кечишига сабаб, уни “авваламбор чех фуқароларининг бу вазиятга фикрлари қизиқтиради”.

Чехия қочқинларни тақсимлаш режасига қарши чиққан Европа Иттифоқининг 4 та давлатидан бири бўлди. Бироқ ушбу режа ЕИ ТИВ раҳбарларининг учрашувида кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар