Денис Истомин Санкт-Петербургдаги мусобақа яримфиналига чиқиш учун курашади

Спорт 25 Сентябрь 2015 1027

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли эркак теннисчиси Денис Истомин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган St. Petersburg Open 2015 мусобақасининг яримфиналига чиқиш учун курашади.

Жаҳоннинг 62-рақамли теннисчиси немис теннисчиси Бенжамин Беккерни 2:6, 7:6 (7:5), 6:4 ҳисоби билан мағлуб этиб, мусобақанинг чоракфиналига йўл олди.

Икки теннисчи ўртасидаги барча учрашувлардаги ҳисоб Истомин фойдасига 6:1 кўринишини олди.

Истомин чоракфиналда жаҳоннинг 21-рақамли теннисчиси австриялик Доминик Тим билан беллашади. Бу учрашув теннисчиларнинг ушбу ойдаги иккинчи учрашуви бўлади. Биринчи учрашув US Open мусобақасининг 2-раундида бўлиб ўтган ва унда Истоминнинг учрашувни давом эттиришдан воз кечиши сабабли Тимнинг қўли баланд келган эди. 

Бу орада Истомин маҳаллий журналистларга албатта Эрмитаж музейига ташриф буюришга ваъда берди. “Кейинги ҳафтада Хитойда мусобақа бор, бироқ у бироз кутиб турса бўлади”, деб ҳазиллашиб қўйди Истомин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17325 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47947 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21922 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 779 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 1302 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1037 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1349 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1258 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1952 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар