Донецк халқ республикасининг Торезадаги полигонда танк биатлони бўлаётган пайтда номаълум қурилманинг портлаши оқибатида бир бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“24 сентябрда Торезадаги полигонда кўргазма майдончасида танк экипажлари ўртасида мусобақа ўтказилаётган пайтда номаълум қурилма портлади. Оқибатда бир бола ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди”, деб айтмоқда ДХР фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили.

Портлаш ҳолатини ДХР ФВВ вазири Алексей Кострубицкий тасдиқлади. У воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди. Терактга алоқадорларнинг шахси ўрнатилмоқда, масъулиятсизлик туфайли қўпорувчилик ҳаракатининг амалга оширилишига имкон берганлик учун амалдор шахслар сўроқ қилинмоқда.