Эроннинг олий диний етакчиси Маккадаги фожиаларда Саудия Арабистони ҳукуматини айблади

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 4216

Эроннинг олий диний етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳомайний Маккада Қурбон ҳайитининг биринчи куни содир бўлган фожиада Саудия Арабистони ҳукуматини айблади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

“Саудия Арабистони ҳукумати бу аянчли фожиа учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Нооқилона ва ёвузкорона ҳаракатлар бу фожиани келтириб чиқарди”, деб айтди оятуллоҳ.

Эроннинг IRNA нашри маълумотларига кўра, тиқилинч пайтида ҳалок бўлганлар орасида 131 эронлик фуқаро бўлган.

Кўпроқ янгиликлар