Италиялик тадқиқотчилар Леонардо да Винчининг “Лиза дель Жокондо хоним портрети”нинг илҳомчиси бўлган Луиза Герардинининг қолдиқлари топилганини эълон қилишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Агар сиз биздан сўрасангиз, мен, ҳа, биз уни топдик деб жавоб бераман”, - деди тарихий ва маданий мерос бўйича миллий қўмита вакили Сильвано Винчети.
Флоренциялик ипак сотувчиси Франческо дель Жокондонинг рафиқаси қолдиқларини қидириш ишлари бир неча йил муқаддам бошланган эди.

Жокондо хоним охирги йилларини ўтказган ибодатхона ҳамда оилавий мақбара текширилди. Шу билан бирга, профессор Жоржио Группиони 16 асрга оид бу қолдиқлар айнан Мона Лизага тегишли эканлиги эҳтимоли “унчалик юқори эмас”лигини тан олди.