Канада доллари сўнгги 11 йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг паст даражага етдиКанада доллари сўнгги 11 йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг паст даражага етди

Иқтисодиёт 25 Сентябрь 2015 2300

Торонтодаги савдо биржалари якунига кўра, Канада миллий валютаси - доллар курси 74,54 АҚШ центини ташкил этиб, 2004 йилдан буён энг паст натижани қайд этди.

Канада доллари йил бошидан буён пастлашишда давом этмоқда. Миллий валютага бир вақтнинг ўзида қатор омиллар: нефть нархининг жаҳон миқёсида арзонлашуви, Хитой иқтисодиётидаги муаммолар, Канадада чакана савдо ҳажмининг қисқаруви, шунингдек, Канада банклари асосий ставкаларининг тушиши сингарилар салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Канада доллари баҳосига яқинда АҚШ Федерал захира системаси (ФЗС) асосий ставкаларни ўзгаришсиз қолдиргани ҳам таъсир кўрсатди.
“Жаҳон бозоридаги қўрқинч омили Америка ФЗС асосий ставкаларни ўзгаришсиз қолдиргани натижасида пайдо бўлди.

Бозорлар ФЗСдан аниқроқ хабарлар олгунимизга қадар “тебраниш” ҳолатида бўлади”, - деб ҳисобламоқда Rockwell Capital компанияси молиячиси Питер Кастилло.
Торонто биржасида ўтган сўнгги савдо сессияси TSX индексининг 45 пунктга (-0,34%) камайиши билан ниҳоясига етиб, 13,338лик натижа қайд этилди.

Кўпроқ янгиликлар