Кличко ва Фьюри жанги украиналик боксчининг жароҳати туфайли бошқа санага кўчириладиган бўлди

Спорт 25 Сентябрь 2015 2690

Бокс бўйича ўта оғир вазнда WBA, IBF ва WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони Владимир Кличко 24 сентябрда жароҳат олди. 39 ёшли боксчининг оёқ пайлари шикастланди, деб хабар берди 25 сентябрь куни ака-ука Кличколар сайти.

Шу туфайли 24 октябрда Дюссельдорфда бўлиб ўтиши режалаштирилган Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги чемпионлик жанги бошқа санага кўчириладиган бўлди.

“Барча мухлисларим, рақибим ва унинг жамоасига узримни келтираман. Мен тезроқ тикланиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деб айтди Кличко.

Кличколар сайтида маълум қилинишича, жанг бўлиб ўтадиган янги сана кейинги ҳафтада маълум қилинади. Жанг учун сотилган барча чипталар ўз кучида қолади.

Кўпроқ янгиликлар