Макка яқинидаги тиқилинчда 14 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 3045

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда энг камида 14 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди, дея хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж 25 сентябрь куни.

“Бизнинг Жиддадаги бош консуллигимиз тиқилинч вақтида 14 кишининг ҳалок бўлганини хабар қилди. Жароҳат олган 13 киши шифохонада”, - дея маълум қилди вазир ўзининг Twitter микроблогида. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳукуматга ҳиндистонлик кўплаб кўнгиллилар кўмак кўрсатишмоқда, жасадлар шахсини аниқлаш жараёни бошланди.

Эслатиб ўтамиз, фожеа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келиб, натижада 717 киши ҳалок бўлди, энг камида 863 зиёратчи жароҳатланди.

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд ҳаж пайтида юз берган кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган фожиалар ортида ҳажнинг ўтказилиш тартибини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13257 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20645 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10309 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11133 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38203 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52211 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 662 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 512 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 2550 Спорт
Кўпроқ янгиликлар