Маккада ҳаж пайтида қозоғистонлик аёл юрак хуружидан ҳалок бўлди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 3543

Қозоғистонда ҳаж сафарига борувчи қозоғистонлик ёши катта зиёратчиларга албатта бирор яқинлари ҳамроҳлик қилишлари белгилаб қўйилди, деб хабар бермоқда Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz нашри.

Бу қоида Маккада ҳаж пайтида Мансурова фамилияли 78 ёшли қозоғистонлик аёлнинг ҳалок бўлганидан кейин киритилди. Кекса аёл Саудия Арабистонидаги маҳаллий шифохоналардан бирида юрак хуружидан жон берди. Қайд этилишича, кекса аёл ҳаж сафарига бир ўзи йўл олган.

Маълум қилинишича, Мино водийсида юз берган фожиада ҳалок бўлганлар орасида қозоғистонлик фуқаролар бўлмаган.

“Қозоғистонликларни ҳажга юбориш билан шуғулланувчи компаниялардан тезкор хабар олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида қозоғистонлик фуқаролар йўқ. Қозоғистонлик зиёратчилар Жамаротга олиб борувчи кўприкнинг фожиа юз бергандан фарқли бошқа йўли орқали ҳаракатланишган. Олий муфтий буйруғи билан зиёратчилар орасида хавфсизлик масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратчиларнинг соғлиғи шифокорлар назоратида. Зиёратчиларнинг аҳволини назорат қилиш учун Қозоғистон вакилларидан комиссия тузилди, унинг таркибига Маккага зиёратчиларни юбориш билан шуғулланувчи фирмалар ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари киритилди”, деб маълум қилди Қозоғистоннинг Маккадаги вакили Ғилимбек Мажиев.

Қозоғистон ТИВ маълумотига кўра, айни пайтда Маккада 4 мингга яқин қозоғистонлик зиёратчилар ҳаж амалини адо этишмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32636 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13099 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87457 Ўзбекистон
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 9 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 192 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1042 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2142 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Кўпроқ янгиликлар