Макка шаҳрида рўй берган тиқилинчда ҳалок бўлганларнинг 131 нафари эронлик зиёратчилар эканлигини маълум бўлди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.

Эрон зиёрат ишлари бўйича агентлиги раҳбари Саид Уҳадийнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги Нигерия, Ҳиндистон ва Покистон вакилларидир.

Шунингдек, Уҳадий Саудия шифохоналарига эронлик шифокорлар қўйилмаётганидан нолиди. Таъкидланишича, кўпгина ярадорлар ҳалигача воқеа жойида ёрдамга муҳтож ётибди.