Кеча Мино водийсида юзага келган тиқилинчлик оқибатида ҳалок бўлган 717 кишилар орасида 7 давлат фуқаролари бор эканлиги айтилди.

Биринчи бўлиб Эрон расмийлари ушбу фожиада 131 нафар фуқароси қурбон бўлганини маълум қилди. Марокаш матбуотида бу давлатнинг 87 фуқароси қурбон бўлгани айтилди.

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг 14, Покистоннинг 7, Жазоир ва Индонезиянинг 3 нафардан, Нидерландиянинг 1 фуқароси ҳалок бўлган. Шунингдек, Филиппиннинг 2 нафар фуқароси қуёш урушидан ўлган.

 

Маккадаги тиқилинчликда 131 эронлик зиёратчи ҳалок бўлди