Сурияда Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан бўлган 1500 нафарга яқин жангарилар гуруҳи “Жабҳат ал-Нусра” ташкилотига садоқатини изҳор қилган ҳолда бир вақтнинг ўзида Сурия ҳукумати ва ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бормоқда.

Бу ҳақда 23 сентябрь куни ВВСнинг рус хизмати Британияда жойлашган Сурия мониторинги марказига асосланган ҳолда хабар берди.
Central Asia Online маълумотига кўра, Ал Қоида халқаро террористик уюшмаси билан боғлиқ бўлган “Жайш ал Муҳажирин ва Ансор” қуролли гуруҳи таркибида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон (чечен, ўзбек ва тожиклар) фуқаролари Суриянинг Алеппо шаҳри атрофида жанг олиб бормоқда.