Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ўтказилаётган «Қорадори-2015» тадбири давомида Пахтакор фермерлар уюшмасида яшовчи фуқаронинг ҳовлиси текширилганида, унинг молхонасида 3 кг дан ортиқ миқдоридаги «марихуана» гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзгъатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.