Fox News нашрининг ёзишича, Бағдодда россиялик ҳарбийлар фаолият бошлади.

Илгарироқ Ироқ пойтахтида Эрон, Россия ва Суриянинг бирлашган мувофиқлаштирувчи қўмитаси тузилгани хабар қилинган эди. Эндиликда, маълум қилинишича, Бағдодга россиялик ҳарбийлар ва зобитлар ташриф буюриб, ташкилий ишларни бошлаб юборган.

АҚШ разведкасининг маълум қилишича, бу ерда россиялик ҳарбийлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган шиа кўнгиллилари билан алоқага чиқишга уринмоқда.