Мактаб йиллари Украинанинг ҳозирги президенти Пётр Порошенко француз тилига муҳаббати туфайли Пьеро лақабини олган эди. Бу ҳақда Украинанинг “Вести” нашри ёзмоқда.


Унинг синфдоши бўлган аёлнинг нашрга ҳикоя қилиб беришича, француз тили ўқитувчиси дарс чоғида уни Пьер Порошенко деб чақирган.
“Янги йил байрамларидан бирида эса у Пьеро образида чиқиш қилди. Костюмини унга онаси тикиб берган эди. Шу-шу бу Пётрнинг лақабига айланиб кетди”, - деди у.
26 сентябрь куни Порошенко 50 ёшга тўлади.