АҚШлик актёр Стивен Сигал Россияда продюсерлик компаниясини очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter нашри. Қайд этилишича, бу лойиҳа россиялик ҳамкорлар билан қўшма корхона сифатида ташкил этилиши керак.

Сигал Rambler нашрига Россияда унга ўзининг идораларини очиш таклифи билдирилганлигини маълум қилди, бироқ у айнан ҳамкорликдаги бизнесни йўлга қўймоқчи.

Сигал ушбу ойда Россияга ташриф буюриб, Россиянинг Узоқ Шарқида “Йўлбарс куни” экологик байрамида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Приморе ўлкаси маъмуриятининг сайтида маълум қилинди. Ушбу тадбир ноёб ҳайвонларни қўриқлашга бағишланади.