АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви давомида Россиянинг “ИШИД”га қарши коалицияга қўшилиши масаласини кўтармоқчи. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жош Эрнестга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” агентлиги маълум қилди.

“Президент Обама Путинни “ИШИД”га қарши 60 дан ортиқ давлат олиб бораётган курашга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради”, деб айтди Эрнест матбуот баёноти давомида.

Эрнест икки етакчи учрашуви Россия ва АҚШнинг Суриядаги вазиятни тартибга солишдаги умумий ҳаракатларининг бошланишига туртки беради, деб таъкидлаб ўтди.