Forbes журнали 10 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхатини эълон қилди.
Биринчи ўринда гольф устаси Тайгер Вудс турибди. У 10 йил ичида 845 млн доллар ишлаб топишга муваффақ бўлди. Бутун фаолияти мобайнида ишлаган пуллари эса 1.4 млрд долларни ташкил қилди.

Иккинчи ўрин боксчи Флойд Мэйуэзерга берилди. Мэйуэзер охирги 3-4 йил ичида жаҳоннинг энг қимматбаҳо спортчиларидан бир бўлди. Фақатгина охирги 12 ой ичида у 300 млн доллар ишлаб топди. 10 йиллик даромади ҳисобланганда эса, у 16та жанг ўтказиб, 660 млн доллар ишлаб топгани айтилди.


Кучли учликка баскетболчи Коби Брайант якун ясади. Унинг даромадлари миқдори кўрилаётган даврда 475 млн долларни ташкил қилди.

Ўнликка баскетболчи Леброн Жеймс (472 млн),

гольфчи Фил Миккельсон (468 млн),

 

теннисчи Роже Федерер (455 млн),

 

футболчи Дэвид Бэкхем (441 млн),

 

боксчи Мэнни Пакьяо (432 млн) ҳамда

 

футболчилар Криштиану Роналду (407 млн)

 

ва Лионель Месси (350 млн) кирди.