Олма-Ота шаҳри МДҲнинг энг яхши молиявий маркази деб тан олинди. Бу Британия консалтинг компанияси томонидан тузилган рўйхатдан ўрин олди.

Рейтинг тузишда шаҳарларнинг обрўи, инфраструктураси, бизнес иқлими ва тадбиркорлик секторининг ривожланганлик даражаси инобатга олинди. Натижада халқаро молиявий марказлар индекси бошига Лондон қўйилди. У ўтган йил етакчиси Нью-Йоркни иккинчи ўринга тушириб қўйди. Кучли бешликка, шунингдек, Гонгконг, Сингапур ва Токио шаҳарлари кирди.

Олма-Ота 51-поғонани эгаллади. Бу МДҲ учун биринчи даражали натижадир. МДҲнинг ундан кейинги шаҳарлари Москва 78, Санкт-Петербург 81-ўринларга муносиб кўрилди.