Остона аэропорти йилига 7 млн йўловчи қабул қилиш салоҳиятига эга бўлади

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 1645

Остона шаҳри халқаро аэропортининг йўловчи терминалини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат инвестиция ва ривожланиш вазирлиги фуқаролик авиацияси қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

Таъмир ва модернизация ишларидан сўнг терминал соатига 1 750 йўловчини ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Айни пайтда бу кўрсаткич 750 кишига тенг. Шу тариқа, аэропорт йилига 7 млн кишини қабул қила олади.

Бундан ташқари, 2020 йилга қадар Семей, Қустанай ва Усть-Каменогорск шаҳарларидаги аэропортларда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Айни пайтда мамлакат бўйлаб 13 аэропортда бундай ишлар ўтказилган.

Кўпроқ янгиликлар